Кириш Регистрация

«Арсенал» АПЛдан Роджерсга муқобил топди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби «Ноттингем Форест»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Морган Гиббс-Уайт учун курашга киришиши мумкин.

Sun Sport нашрининг хабар беришича, «канонирлар» «ўрмончилар»нинг 26 ёшли футболчисини ўзларининг шорт-листига киритишган. У «Астон Вилла» аъзоси Морган Рожерс трансфери бўйича музокаралар муваффақиятсиз якунланган тақдирда, муқобил вариант сифатида кўрилмоқда.

«Арсенал» раҳбарияти таркибида «Ноттингем Форест» юлдузи истеъдодининг катта мухлислари бор. Эслатиб ўтамиз, Transfermarkt портали ушбу футболчининг бозор қийматини 70 миллион еврога баҳолаган.

Ўтган йилнинг ёзида Гиббс-Уайт ўз клуби билан шартномасини 2028 йилгача узайтирган эди. Якунланган мавсумда ўйинчи 53 та учрашувда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 11:19, 07.06.2026.
Ўқилди: 391 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик