Бельгиялик ҳужумчи Дивок Ориги профессионал футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилди. Бу ҳақда 31 ёшли форвард ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълум қилди.
«Футболчи сифатидаги мақсадимга эришдим. Мен болаликдаги орзуларимни рўёбга чиқардим — энг катта саҳналарда ўйнадим ва энг нуфузли совринларни қўлга киритдим. Буларнинг барчаси учун Яратгандан миннатдорман. Миссия бажарилди. Энди мен кейинги чақирув сари йўл олмоқдаман», — дейилади Оригининг баёнотида.
Ўз фаолиятининг энг гуллаган даврида белгиялик ҳужумчи «Ливерпуль» шарафини ҳимоя қилган ва ушбу клуб сафида Чемпионлар Лигаси кубоги ҳамда Премьер-лига олтин медалларига эга чиққан эди.
Оригининг сўнгги клуби «Милан» бўлди, бироқ у сўнгги икки йил давомида жамоа сафида бирорта ҳам расмий ўйинда майдонга тушмади.













