Бразилия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Бруно Гимараэс ўз жамоасининг жаҳон чемпионати фаворитлари қаторига киритилмаётгани ҳақидаги фикрларга муносабат билдирди.
«Бразилия ўзи иштирок этадиган ҳар қандай мусобақада доимо фаворит ҳисобланади, чунки ҳеч кимнинг кўкрагида бешта юлдуз йўқ.
Тўғри, бу тарих майдонда ўз-ўзидан акс этмайди, аммо бизнинг ўз футболимиз бор. Таркибимизда дунёнинг энг йирик клубларида порлаётган Винисиус, Рафинья каби ажойиб футболчилар тўп суришмоқда.
Миллий терма жамоамизга ҳурмат билан ёндашиш керак. Англияда мен гаплашадиган ҳар бир киши Бразилияни жуда қаттиқ ҳурмат қилади», — деди «Ньюкасл» футболчиси.













