Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

Рафинья: «Винисиус биз учун Жаҳон чемпионатини ютиб бериши мумкин»

Баҳо:
+ | -

Бразилия терма жамоаси вингери Рафинья Диас бўлажак Жаҳон чемпионатида Винисиус Жуниордан нималар кутаётгани ҳақида гапириб берди.

«Барселона» ва Мадриднинг «Реал» клублари юлдузлари мундиалда «пентакампеонлар»нинг ҳужум чизиғида биргаликда ҳаракат қилишади.

«Винисиус ўйинлар тақдирини ҳал қилишга қодир. У Бразилияга олтинчи Жаҳон кубогини олиб келиши мумкин», — дея Рафиньянинг сўзларини келтиради The Touchline.

Бразилиянинг Жаҳон чемпионатидаги ҳозирча охирги ғалабаси 2002 йилга тўғри келади. Яқиндагина «селесао» мураббийи Карло Анчелотти бўлажак турнирда ўз жамоасининг зафарига ишонишини маълум қилган эди.

Бразилияликлар гуруҳ босқичида Марокаш, Шотландия ва Гаити терма жамоаларига қарши баҳс олиб боришади.

Киритилди: 10:18, 11.06.2026.
Ўқилди: 358 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик