Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Мексикадаги норозилик намойиши қатнашчиси: «ЖЧга тикилган давлат маблағларидан ишчи синфи эмас, фақат бойлар ютади»

Баҳо:
+ | -

Мексикадаги норозилик акциялари иштирокчиси мамлакатда жаҳон чемпионатининг ўтказилишидан оддий фуқаролар ҳеч қандай фойда кўрмаслигини маълум қилди.

Бугун, 11 июнь куни «Ацтека» стадионида Мексика ва Жанубий Африка Республикаси (ЖАР) терма жамоалари ўртасидаги учрашув билан футбол бўйича ЖЧ-2026 старт олади. Турнир ўйинларига, шунингдек, АҚШ ва Канада ҳам мезбонлик қилади.

Охирги бир неча ҳафта ичида мамлакатда меҳнат шароитларини яхшилашни талаб қилаётган ўқитувчиларнинг норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Бундан ташқари, стадион яқинида наркокартеллар томонидан ўлдирилган ва ўғирлаб кетилган шахсларнинг яқинлари ҳам иштирокида эътироз акцияси ўтказилди.

The Guardian нашрининг хабар беришича, намойишчилар стадион ҳудудида ҳаракатни тўсиб қўйишган, улардан айримлари ЖЧ-2026нинг очилиш ўйини вақтида стадионнинг ичида норозилик намойишлари уюштириш билан таҳдид қилган. Мексика Президенти Клаудия Шейнбаум бу таҳдидларни «провокация» деб атади ва полицияни намойишчиларга қаршилик кўрсатишда зўравонликдан тийилишга чақирди.

«Орамизда кимдир бундай муносабатдан мамнун бўла оладими? Жаҳон чемпионатини ўтказиш учун [давлат томонидан киритилган] сармоялардан ким бойлик орттиришини яхши тушунамиз. Бу биз каби оддий одамлар билан ҳеч қачон содир бўлмайди — бундай нарсалар ҳеч қачон ишчи синфига фойда келтирмаган, улар фақат шундоқ ҳам ҳамма нарсаси етарли бўлганларга хизмат қилади. Биз ҳеч қаерга кетмаймиз», — деди намойишчилардан бири Эмилиано Карденас.

ЖЧ-2026нинг Мексика ва ЖАР ўртасидаги очилиш учрашуви Тошкент вақти билан тунги соат 00:00 да бошланади.

Киритилди: 20:18, 11.06.2026.
Ўқилди: 936 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола «Манчестер Сити»нинг айби аниқланганидан сўнг баёнот берди [5177]

Аичи-Нагоя-2026, бокс. Финалга қайси мамлакатдан неча нафар спортчи чиқди? [4212]

"Улар мени мажбурлашди": Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналду билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди [3546]

Фабрицио Романо «Олтин тўп» учун икки асосий фаворитни атади [3399]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиш қарорини изоҳлади [2799]

Каннаваро Сурияга қарши ўйин олдидан таркибдаги йўқотишларни айтди [2755]

Финал қўлдан чиқди: Ўзбекистон Японияга драматик баҳсда имкониятни бой берди [2593]

«Marca» Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиб берди [2373]

Рафинья қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [2303]

Роналду Португалия терма жамоасини можароли тарзда тарк этганидан сўнг Мадрид аэропортига қўнди [2276]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик