Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

АҚШга киритилмаган ҳакамга УЕФА муҳим ўйинни ишониб топширди

Баҳо:
+ | -

АҚШга киритилмаган сомалилик ҳакам Умар Артан УЕФА Суперкубоги учрашувини бошқаради. Бу ҳақда УЕФА ўзининг расмий сайтида маълум қилди.

Хабарга кўра, бугун, 11 июнь куни Европа футбол иттифоқи Африка футбол конфедерацияси билан музокаралар ўтказиб, сомалилик реферининг 2026 йилги УЕФА Суперкубогини бошқариши бўйича келишувга эришди. Ушбу ўйин 12 август куни Зальцбург шаҳрида УЕФА Чемпионлар Лигаси ғолиби “ПСЖ” ва УЕФА Европа Лигаси ғолиби “Астон Вилла” ўртасида бўлиб ўтади.

Артан бошқарган энг диққатга сазовор учрашув 2025/26 йилги Африка Чемпионлар Лигаси финали ҳисобланади. У 2025 йилда Африканинг энг яхши ҳаками деб топилган.

Эслатиб ўтамиз, Артан FIFA томонидан 2026 йилги Жаҳон чемпионати ўйинлари ҳакамлари рўйхатига киритилган эди, аммо у Маями халқаро аэропортида тўхтатиб қолинган ва шундан сўнг Истанбулга қайтариб юборилган. Аввалроқ Сомалининг Найробидаги элчихонаси ҳакамга дипломатик паспорт тайёрлаб бергани маълум қилинганди.

Артан АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган 2026 йилги Жаҳон чемпионати ўйинларини бошқариш учун танланган африкалик ҳакамлар рўйхатидан жой олганди. У мундиалнинг финал босқичи учун жалб этилган илк сомалилик рефери сифатида тарихга кириши мумкин эди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:25, 11.06.2026.
Ўқилди: 557 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик