Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

«Тоттенхэм» ўз ҳимоячиси билан шартномани узайтиришга яқин

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм» қанот ҳимоячиси Педро Порро билан амалдаги шартнома муддатини узайтиришга жуда яқин турибди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.

26 ёшли Порро клуб билан кейинги тўрт мавсум учун — 2030 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган янги битим имзолаши кутилмоқда. Романонинг алоҳида таъкидлашича, «Тоттенхэм» бош мураббийи Роберто де Дзерби Педро Поррони доимо жамоанинг «дахлсиз» ва алмаштириб бўлмас аъзоси деб ҳисоблайди.

Бундан олдинроқ матбуотдаги миш-мишлар Поррони анча нуфузлироқ клублар, хусусан, «Реал Мадрид» ва «Манчестер Сити» билан боғлаган эди. Нуфузли Transfermarkt портали футболчини 35 миллион еврога баҳоламоқда.

Ҳозирда Педро Порро Испания терма жамоаси ихтиёрида бўлиб, Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда.

Киритилди: 01:53, 13.06.2026.
Ўқилди: 557 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик