Кириш Регистрация
03/07 04:00 Португалия 2-1 Хорватия
03/07 08:00 Швейцария 2-0 Жазоир
03/07 23:00 Австралия 1-1 Миср
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана

Винисиус шартномани узайтириш ҳақида: «ЖЧ–2026 тугагач, «Реал» ҳақида гаплашаман»

Баҳо:
+ | -

Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Винисиус Жуниор 2026 йилги жаҳон чемпионати давомида Мадриднинг «Реал» клуби билан шартномасини узайтириш мавзусини муҳокама қилишни истамаслигини маълум қилди.

«"Реал" билан шартномани узайтиришми? Ҳозир мен бутун диққат-эътиборимни Бразилия терма жамоасига қаратганман.

Жаҳон чемпионати якунланиб, янги мавсум бошланганидан кейин "Реал" ҳақида гаплашаман», — деди Винисиус. Унинг сўзларини журналист Фабрицио Романо келтирди.

25 ёшли (12 июль куни 26 ёшга тўлади) бразилиялик футболчининг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2026/27 йилги мавсум охирига қадар мўлжалланган.

Ўтган мавсумда Винисиус барча мусобақалар доирасида 53 та учрашувда майдонга тушиб, 22 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди.

Бразилия терма жамоаси ЖЧ–2026 гуруҳ босқичида 14 июнь куни Марокаш, 20 июнь куни Гаити ва 25 июнь куни Шотландия терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 06:12, 13.06.2026.
Ўқилди: 711 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик