Канадалик ярим ҳимоячи Исмаэль Коне ўз миллий жамоасига рақиб сифатида Италия терма жамоаси эмас, балки Босния тўғри келганидан хурсанд эканлигини билдирди. Эслатиб ўтамиз, боснияликлар март ойининг сўнгги кунида кечган драматик учрашувда италияликларни мусобақадан ташқарида қолдирган эди.
«Боснияга бўлган барча ҳурматимни сақлаган ҳолда айтаманки, бизга Италия рақиб бўлмаганидан хурсанд эдик. Очиғи, италияликлар кучлироқ, улар халқаро майдонда ва йирик турнирларда каттароқ тажрибага эга. Бундан ташқари, Торонтода жуда кўп италияликлар яшайди. У ерда стадионнинг ярми уларга мухлислик қилган бўларди», — дея Коненинг сўзларини келтиради derbyderbyderby.it нашри.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча Босния ва Канада терма жамоалари ўртасидаги учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланган эди.













