Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Де ла Фуэнте Ямал ЖЧ-2026 нинг очилиш учрашувида Испания терма жамоаси сафида ўйнашга тайёр эканлигини маълум қилди

Баҳо:
+ | -

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте миллий жамоа ярим ҳимоячиси Ламин Ямал аъло даражадаги спорт формасида эканлигини ва испанларнинг 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги илк ўйинида майдонга тушиши мумкинлигини айтди.

18 ёшли вингер 22 апрель куни Ла Лиганинг 33-туридан ўрин олган «Сельта»га қарши ўйинда (1:0) жароҳат олган эди. У 11 июнь куни Испания терма жамоасининг умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди.

«Барча футболчилар яхши ҳолатда, айниқса Ламин. Уни иккинчи бўлимда майдонга туширишни режалаштиряпманми? Буни ўзим ҳал қилишимга қўйиб беринг. Ламин бенуқсон спорт формасида ва айнан биз хоҳлаган вақтда етиб келди. Ҳозирнинг ўзидаёқ айта оламанки, барча футболчилар ўйинга тайёр. Кимдир, балки, бутун учрашувни ўтказа олмас, лекин мен алоҳида таъкидлашни истардим: энг яхши янгилик — барча футболчилар сафда», — дея мураббийнинг сўзларини келтиради AS нашри.

Испания терма жамоаси 15 июнь куни Жаҳон чемпионати доирасида Кабо-Вердега қарши майдонга тушади. Испанлар 21 июнь куни Саудия Арабистони билан, 27 июнь куни эса Уругвай билан куч синашишади.

Киритилди: 07:46, 15.06.2026.
Ўқилди: 595 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола «Манчестер Сити»нинг айби аниқланганидан сўнг баёнот берди [5150]

Аичи-Нагоя-2026, бокс. Финалга қайси мамлакатдан неча нафар спортчи чиқди? [4120]

"Улар мени мажбурлашди": Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналду билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди [3505]

Фабрицио Романо «Олтин тўп» учун икки асосий фаворитни атади [3381]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиш қарорини изоҳлади [2783]

Каннаваро Сурияга қарши ўйин олдидан таркибдаги йўқотишларни айтди [2741]

Финал қўлдан чиқди: Ўзбекистон Японияга драматик баҳсда имкониятни бой берди [2591]

«Marca» Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиб берди [2337]

Рафинья қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [2253]

Роналду Португалия терма жамоасини можароли тарзда тарк этганидан сўнг Мадрид аэропортига қўнди [2217]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик