Швеция миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган баҳсда Тунис терма жамоасига ҳеч қандай имконият қолдирмади (5:1).
Шведлар томонидан киритилган бешта голдан учтаси жарима майдончаси ташқарисидан йўлланган зарбалар эвазига содир бўлди. Таниқли журналист ва футбол тарихчиси MisterChipнинг хабар беришича, 1954 йилдан бери илк бор Жаҳон чемпионатининг битта ўйинида қайсидир жамоа ўйин вазиятидан узоқ масофали зарбалар орқали уч ва ундан ортиқ гол уришга муваффақ бўлди. Бундан роппа-роса 72 йил аввал Австрия терма жамоаси Швейцарияга қарши кечган афсонавий учрашувда (7:5) худди шундай узоқ масофадан 4 та гол уришни уддалаган эди.
Тунис билан ўйинда Швеция терма жамоаси таркибида Ясин Айяри дубль қайд этди — унинг иккала голи ҳам жарима майдони ташқарисидан йўлланди. Яна бир узоқ масофали голга эса Александр Исак муаллифлик қилди.













