Кириш Регистрация
18/06 01:00 Англия 4-2 Хорватия
18/06 04:00 Гана 1-0 Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон 1-3 Колумбия
18/06 21:00 Чехия 1-1 ЖАР
18/06 23:59 Швейцария 4-1 Босния-Герцеговина
19/06 03:00 Канада 6-0 Қатар
19/06 06:00 Мексика 1-0 Жанубий Корея
19/06 23:59 АҚШ - Австралия
20/06 03:00 Шотландия - Марокаш
20/06 05:30 Бразилия - Гаити
20/06 08:00 Туркия - Парагвай
20/06 22:00 Нидерландия - Швеция

Шукер Модрични «Реал»да кутмоқда

Баҳо:
+ | -

Хорватия терма жамоаси афсонаси Давор Шукер «Милан» ярим ҳимоячиси Лука Модрич ЖЧ-2026 мусобақасидан сўнг Мадриднинг «Реал» клубига қайтиши мумкинлигини айтди.

Radio Marca нашрига берган интервьюсида «қаймоқранглилар»нинг собиқ ҳужумчиси 39 ёшли хавбекнинг келажаги ҳозирча ноаниқ эканлигини, бироқ унинг Испания клубига қайтишини истисно этмаслигини таъкидлади.

«Энди сиз у «Милан»да қоладими ёки Мадридга қайтадими, деб сўрайсиз. Менимча, «Реал» билан боғлиқ нимадир содир бўлади. У албатта қайтади, аммо қандай мақомда эканлигини билмайман. Келинг, Жаҳон чемпионати якунини кутайлик», — деди Шукер.

Модрич ўтган ёзда «Милан» сафига эркин агент сифатида келиб қўшилган ва яна бир йилга узайтириш имконияти билан бир мавсумлик шартнома имзолаган эди. Италия клуби ушбу бандни фаоллаштиришга тайёр, бироқ якуний қарор футболчининг ўзига боғлиқ. «Милан»нинг Чемпионлар лигасига йўлланма ололмагани ва бош мураббий алмашгани фонида хорватиялик юлдуз фаолиятини якунлаши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалмоқда.

Аввалроқ «Реал» Модричнинг қайтишини нафақат футболчи, балки мураббийлик ёки маъмурий лавозимда ҳам кўриб чиқиши мумкинлиги хабар қилинган эди.

Киритилди: 17:30, 17.06.2026.
Ўқилди: 940 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик