«Арсенал» ва Франция терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Гаэль Клиши Жаҳон чемпионати-2026 доирасидаги Конго ДРга қарши учрашувдан сўнг, Криштиану Роналдунинг Португалия терма жамоаси ўйинига кўрсатаётган таъсири ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Биз ўйиндан олдин Криштиану ўзининг характери ва бой тажрибаси билан ёш футболчиларга ёрдам бериши ҳақида гапирган эдик. Бироқ баъзида бундай футболчилар ихтиёрсиз равишда бутун эътибор марказида бўлиб қолишади. У майдонда бўлмаган пайтда, бошқа ўйинчилар ташаббусни кўпроқ ўз зиммаларига олишади. Эҳтимол, Роналду билан жамоа жуда тез-тез тўпни қанотга етказиб беришга ва уни узатмалар билан қидиришга ҳаракат қилаётгандир. Агар у майдонда бўлмаганида, португалияликлар майдон маркази орқали кўпроқ комбинациялар уюштиришлари мумкин эди», — дея Клишининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда BBC.













