Кириш Регистрация
18/06 01:00 Англия 4-2 Хорватия
18/06 04:00 Гана 1-0 Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон 1-3 Колумбия
18/06 21:00 Чехия 1-1 ЖАР
18/06 23:59 Швейцария 4-1 Босния-Герцеговина
19/06 03:00 Канада 6-0 Қатар
19/06 06:00 Мексика 1-0 Жанубий Корея
19/06 23:59 АҚШ - Австралия
20/06 03:00 Шотландия - Марокаш
20/06 05:30 Бразилия - Гаити
20/06 08:00 Туркия - Парагвай
20/06 22:00 Нидерландия - Швеция

«Ювентус» «Челси» ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Челси» клуби ҳужумчиси Николас Жексон Туриннинг «Ювентус» клуби учун таркибни кучайтириш йўлидаги бош номзодлардан бири бўлиб турибди. Бу ҳақда журналист Джованни Альбанезе хабар бермоқда.

Манбанинг берган маълумотларига кўра, «Ювентус» бош мураббийи Лучано Спаллетти ўз ихтиёрида икки нафар кучли марказий ҳужумчи бўлишини истамоқда. Бироқ туринликлар бир форвард учун катта маблағ сарфлашга тайёр бўлса-да, иккинчи ҳужумчининг трансфери жамоадаги бошқа футболчиларнинг сотилишига бевосита боғлиқ бўлади.

Ортда қолган мавсумни 24 ёшли Жексон ижара асосида Мюнхеннинг «Бавария» клубида ўтказди. Сенегаллик футболчи немис гранди сафида 34 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Тарқалган миш-мишларга қараганда, «Челси» шу ёзда Жексонни тахминан 70 миллион евро эвазига қўйиб юборишга рози.

Киритилди: 13:20, 18.06.2026.
Ўқилди: 732 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик