Кириш Регистрация
19/06 03:00 Канада 6-0 Қатар
19/06 06:00 Мексика 1-0 Жанубий Корея
19/06 23:59 АҚШ - Австралия
20/06 03:00 Шотландия - Марокаш
20/06 05:30 Бразилия - Гаити
20/06 08:00 Туркия - Парагвай
20/06 22:00 Нидерландия - Швеция
21/06 01:00 Германия - Кот-д'Ивуар
21/06 05:00 Эквадор - Кюрасао
21/06 09:00 Тунис - Япония
21/06 21:00 Испания - Саудия Арабистони
21/06 23:59 Бельгия - Эрон

Кукурелья: «Бу клубда ўйнаш — катта шараф»

Баҳо:
+ | -2

Марк Кукурелья «Челси»дан «Реал»га кўчиб ўтгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Бир ярим-икки кун ичида ҳамма нарса ҳал бўлди. Бу мен учун янада яхши — барчаси тез ва ортиқча бош оғриқларсиз юз берди.

Турли вариантлар бор эди, аммо «Реал» варианти пайдо бўлганида, мен ҳатто ўйлаб ҳам ўтирмадим. Менимча, бу ноёб имконият. «Реал»да ўйнаш — катта шараф ва кўплаб футболчилар бу билан мақтана олишмайди. Бу клубнинг ўзига хос сеҳри бор. Буни қандай тушунтиришни ҳам билмайман. Бу кутилмаган қандайдир туйғу. Менимча, биз буни уларнинг тарихий камбэкларида кўп бор кўрганмиз.

Ҳаётда турли босқичлар бўлади. Мен муҳим қарор қабул қилишим керак эди ва бунинг тўғрилигига ҳеч қандай шубҳам йўқ. Ҳар бир футболчи энг юқори даражада тўп суришни ва буюк клубларда ўйнашни орзу қилади. Болалигингда дунёнинг энг яхши жамоаларида ўйнашни орзу қиласан ва менимча, «Реал» ана шундай жамоалардан бири. Бу Чемпионлар лигаси совринлари энг кўп бўлган клубдир», — деди ҳимоячи El Mundo нашрига берган интервьюсида.

Кукурелья «Барселона» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади.

Киритилди: 15:34, 18.06.2026.
Ўқилди: 1374 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик