Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор

«Ювентус» «Реал» юлдузини ўз томонига оғдириб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Реал Мадрид» ярим ҳимоячиси Браим Диас фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин. Марокашлик футболчининг хизматларига Туриннинг «Ювентус» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо ўз ижтимоий тармоқларида хабар берди.

Диаснинг номзоди туринликлар бош мураббийи Лучано Спаллеттига шахсан маъқул келмоқда. Бироқ Браимнинг ўзи Мадридда қолишни афзал кўрмоқда.

Футболчининг келажаги кўп жиҳатдан Жозе Моуриньога боғлиқ бўлади. Агар португалиялик мутахассис Диасга ўз режаларидан жой ажратмаса, у ҳолда ярим ҳимоячи Италияга йўл олади. Бордию «Реал»нинг янги бош мураббийи марокашлик хавбекка ишонч билдирса, у жамоада қолади ва асосий таркибдан жой олиш учун курашади.

Киритилди: 16:28, 19.06.2026.
Ўқилди: 2182 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик