Кириш Регистрация
26/06 01:00 Кюрасао 0-2 Кот-д'Ивуар
26/06 01:00 Эквадор 2-1 Германия
26/06 04:00 Япония 1-1 Швеция
26/06 04:00 Тунис 1-3 Нидерландия
26/06 07:00 Туркия 3-2 АҚШ
26/06 07:00 Парагвай 0-0 Австралия
26/06 23:59 Норвегия 1-4 Франция
26/06 23:59 Сенегал 5-0 Ироқ
27/06 05:00 Уругвай - Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде - Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср - Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия - Бельгия
28/06 02:00 Панама - Англия
28/06 02:00 Хорватия - Гана
28/06 04:30 Конго ДР - Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия - Португалия
28/06 08:00 Жазоир - Австрия
28/06 08:00 Иордания - Аргентина

«Барселона»нинг собиқ футболчиси Левандовски ҳақида: «Роберт менга жуда эътиборли бўлган»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» клубининг собиқ аъзоси Пау Виктор Роберт Левандовски билан бирга ишлаган даврларини ёдга олди ва бош мураббий Ханс-Дитер Фликнинг жамоадаги ўзаро муҳитга кўрсатган таъсирини алоҳида таъкидлади.

Футболчининг сўзларига кўра, айнан Флик польшалик тажрибали ҳужумчига ёш футболчиларга ёрдам беришни ва машғулотлар жараёнида уларга ўрнак бўлишни топширган.

«Флик менга кўплаб маслаҳатлар берган, бироқ у қилган энг асосий иш — Левандовскидан жамоада мен учун худди отадек бўлишни илтимос қилгани деб ҳисоблайман. Роберт эса менга жуда ҳам эътибор билан муносабатда бўлди. У доимий равишда жарима майдончаси ичида қандай ҳаракат қилиш, тўғри позиция танлаш ва ҳимоячиларни қандай назорат қилиш бўйича маслаҳатлар бериб борарди. Мен ундан жуда кўп нарсани ўргандим ва ундан чексиз миннатдорман», — дея ҳикоя қилди Виктор sport.es нашрига берган интервьюсида.

Айни пайтда Пау Виктор Португалиянинг «Брага» клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. Роберт Левандовски эса каталонияликлар билан шартномаси якунлангач, эркин агент сифатида ўзига янги жамоа излаш билан банд.

Киритилди: 18:07, 20.06.2026.
Ўқилди: 1037 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик