«РБ Лейпциг» клуби вингери Ян Диоманде «Ливерпуль»нинг асосий трансфер мақсадлари қаторидан жой олишда давом этмоқда.
Англия гранди 19 ёшли футболчи учун тахминан 100 миллион евро таклиф қилган эди, бироқ «қизил буқалар»ни бундай шартлар қониқтирмади. Таниқли журналист Пол Жойснинг берган маълумотларига кўра, яқин кунларда «Ливерпуль» ушбу истиқболли ивуарлик футболчи учун янгиланган расмий таклиф билан чиқиш ниятида.
Аслида «РБ Лейпциг» Ян Диомандени сотишни истамаяпти, шу сабабли улар фақатгина ўзлари учун «ўта фойдали» бўладиган космик таклифларнигина кўриб чиқишлари мумкин. Якунланган мавсумда ёш иқтидор эгаси немис жамоаси сафида барча турнирларда жами 36 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 10 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.













