Кириш Регистрация
17/07 20:00 Навбаҳор 2-3 ОКМК
17/07 20:00 Машъал 1-0 Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор 1-1 Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум - Динамо
18/07 20:00 Андижон - Сурхон
19/07 02:00 Франция - Англия
19/07 23:59 Испания - Аргентина

Балогун «Монако»ни 50 миллион эвазига тарк этиши мумкин

Баҳо:
+ | -

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Фоларин Балогун шу ёздаёқ клубини ўзгартириши мумкин. «The Athletic» нашрининг маълумотларига кўра, «Монако» сафида тўп тепаётган 24 ёшли форвард жамоадан кетишга мойиллик билдирмоқда, унга Англия ва Европанинг бошқа чемпионатларидаги бир нечта клублар қизиқиш кўрсатмоқда.

Балогун ўз уйида ўтаётган жаҳон чемпионатини ёрқин тарзда ўтказмоқда. Парагвайга қарши ўйинда (4:1) у дубль қайд этди ва 1930 йилдан бери мундиалнинг битта ўйинида иккита гол урган биринчи америкаликка айланди. Сўнгра ҳужумчи Австралияга қарши баҳсда (2:0) голли узатмани амалга ошириб, учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Ҳужумчининг «Монако» билан шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар амал қилади, бироқ уни узайтириш бўйича музокаралар олиб борилмаяпти. Манбанинг хабарига кўра, монегасклар футболчи учун тахминан 50 миллион евро ишлаб олишни кўзлашмоқда, бу эса клубга америкаликни 2023 йилда сотиб олган суммасига нисбатан сезиларли фойда келтиради.

Якунланган мавсумда Балогун ўсишда давом этди ва 30 та ўйинда 13 та гол уриб, Франция чемпионатининг энг хавфли ҳужумчиларидан бири сифатида ўзини кўрсатди. Унинг жаҳон чемпионатидаги муваффақиятли иштироки потенциал харидорларнинг қизиқишини янада оширди.

Киритилди: 15:29, 23.06.2026.
Ўқилди: 1894 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик