Кириш Регистрация
21/07 20:00 Бухоро 1-0 Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор 2-1 Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна 1-5 Нефтчи
22/07 20:00 Машъал - Насаф
22/07 20:00 Локомотив - Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 - ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Бруну Фернандеш Саудия таклифини рад этди ва «Манчестер Юнайтед»да қолади

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» сардори Бруну Фернандеш ўз келажаги борасида якуний қарор қабул қилди.

Журналист Бен Жейкобс маълумотига кўра, 31 ёшли ярим ҳимоячига Саудия Арабистони клублари томонидан қизиқиш бўлган. Бироқ португалиялик футболчи ҳозирги жамоасида қолишга қарор қилди.

— Фернандеш 100 фоиз «Манчестер Юнайтед»да қолади, — дея таъкидлади инсайдер.

Ўтган мавсумда Бруну «Манчестер Юнайтед» сафида барча мусобақаларда 37 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 22 та голли узатмани амалга оширди.

Футболчининг «Манчестер Юнайтед» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг июнь ойигача мўлжалланган. Transfermarkt портали унинг трансфер қийматини 35 миллион евро деб баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Бруну Фернандеш Португалия миллий терма жамоаси сафида ЖЧ-2026 баҳсларида иштирок этмоқда.

Манба: sports.kz
Киритилди: 22:49, 24.06.2026.
Ўқилди: 988 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик