Кириш Регистрация
25/06 03:00 Шотландия 0-3 Бразилия
25/06 03:00 Марокаш 4-2 Гаити
25/06 06:00 Чехия 0-3 Мексика
25/06 06:00 ЖАР 1-0 Жанубий Корея
26/06 01:00 Кюрасао - Кот-д'Ивуар
26/06 01:00 Эквадор - Германия
26/06 04:00 Япония - Швеция
26/06 04:00 Тунис - Нидерландия
26/06 07:00 Туркия - АҚШ
26/06 07:00 Парагвай - Австралия
26/06 23:59 Норвегия - Франция
26/06 23:59 Сенегал - Ироқ
27/06 05:00 Уругвай - Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде - Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср - Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия - Бельгия

Винисиус Жуниор “Реал”ни тарк этиши мумкин — манба

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг “Реал” клуби футболчиси Винисиус Жуниор ёзги трансферлар ойнаси вақтида жамоасини алмаштириши мумкин. Бу ҳақда журналист Рамон Алварес ўзининг X (собиқ Twitter) тармоғидаги саҳифасида хабар берган.

Манбага кўра, Мадрид клуби бразилиялик футболчи билан шартномани узайтириш эҳтимоли жуда кам, деб ҳисобламоқда. Қайд этилишича, “Реал” президенти Флорентино Перес хоҳласа, Винисиуснинг молиявий талабларини қондира олади, бироқ ҳозирча раҳбарият бундай қарор қабул қилишга тайёр эмас. Шу билан бирга, “Реал” раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида ҳамма учун манфаатли таклиф бера оладиган харидор кутаётганини ҳам яширмаяпти.

Аммо, Винисиуснинг келажаги борасида клуб ҳали якуний қарорга келмаган. Сабаби футболчи айни пайтда Бразилия миллий терма жамоаси сафида 2026 йилги Жаҳон чемпионати баҳсларида иштирок этмоқда. Мусобақа якунига етгач, барчаси ҳал бўлиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Винисиус Жуниор 2018 йилда Бразилиянинг “Фламенго” клубидан Мадриднинг “Реал” жамоасига ўтган эди. Ҳозирда у “қироллик клуби”нинг етакчи футболчиларидан бири ҳисобланади. Винисиус ҳозирга қадар мадридликлар сафида 373 та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 127 та гол ва 100 та голли узатма ёздириб қўйган. Унинг клуб билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:57, 24.06.2026.
Ўқилди: 2787 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик