Кириш Регистрация
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар 1-2 Норвегия
01/07 02:00 Франция 3-0 Швеция
01/07 06:00 Мексика 2-0 Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР
02/07 01:00 Бельгия - Сенегал
02/07 05:00 АҚШ - Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания - Австрия

Лондон клуби Меньян билан музокаралар олиб бормоқда

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоаси ва «Милан» клуби дарвозабони Майк Меньянда Англия Премьер-лигасининг топ-клубига ўтиш варианти пайдо бўлди. Бу ҳақда Milan News 24 журналистлари хабар бермоқда.

Манбанинг ёзишича, лондоннинг «Челси» клуби франциялик посбонни ўз сафига қўшиб олмоқчи. «Аристократлар» вакиллари жорий трансфер ойнасида эҳтимолий трансфер борасида футболчининг агентлари билан музокаралар олиб бормоқда.

Меньян «россонерилар» сафида 2021 йилнинг ёзидан буён тўп суриб келмоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома муддати 2031 йилнинг июнь ойи охиригача мўлжалланган. Transfermarkt портали экспертлари 30 ёшли франциялик дарвозабоннинг трансфер қийматини 20 миллион еврога баҳолашмоқда.

Киритилди: 11:45, 29.06.2026.
Ўқилди: 332 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик