Кириш Регистрация
21/07 20:00 Бухоро 1-0 Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор 2-1 Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна 1-5 Нефтчи
22/07 20:00 Машъал - Насаф
22/07 20:00 Локомотив - Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 - ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Скоулз Тухелга маслаҳат берди

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоасининг ўтмишдаги машҳур ярим ҳимоячиси Пол Скоулз бўлажак Конго Демократик Республикасига (Конго ДР) қарши ўйин учун таркиб танлови борасида ўз фикрларини билдирди. Ушбу учрашув 1 июль куни Жаҳон чемпионатининг 1/16 финали доирасида бўлиб ўтади.

«Англия майдонга иккита «тоза» таянч ярим ҳимоячиси билан тушмаслиги керак. Конго ДР терма жамоасига бўлган барча ҳурматимни сақлаган ҳолда айтаманки, бундай ўйинларда имкон қадар кўпроқ ҳужумкор футболчиларни тушириш лозим. Назаримда, бу Деклан Райс ва Эллиот Андерсон ўртасидаги тўғридан-тўғри танловдир ва мен Андерсонни танлаган бўлардим — у тўпни олдинга тез-тез узатиб туради.

Райснинг «Арсенал»даги ўйинига эътибор қаратинг. У ажойиб футболчи, ҳақиқий етакчи, аммо «Арсенал» ҳам ўтган мавсумда у қадар даҳшатли ўйин кўрсатмади-ку, тўғрими? Райс Эдегорни ўйинга жалб қилишда анча қийналди ва энди худди шу муаммо Англия терма жамоасига ҳам кўчиб ўтди. Андерсон билан эса бундай ҳолат такрорланмайди деб ўйлайман», — дея Скоулзнинг «The Good, The Bad & The Football» подкастидаги сўзларини келтиради матбуот.

Англия ва Конго ДР ўртасидаги учрашув Тошкент вақти билан 21:00 да бошланиши режалаштирилган.

Киритилди: 19:36, 29.06.2026.
Ўқилди: 767 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик