Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Ўткир Юсупов: “Бугун қаерда бўлишимдан қатъи назар, юрагим Ватаним ва миллий жамоамиз билан”

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон МТЖ ва “Навбаҳор” жамоаси дарвозабони Ўткир Юсупов ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида терма жамоамиз ҳақида пост қолдирди.

“Баъзан ҳаёт сени синайди. Баъзан эса вақт жим туришни, сабр қилишни ва янада кучлироқ бўлиб қайтишни ўргатади.

Мен футболни севаман. Бу либос, бу байроқ ва Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиш мен учун доимо энг катта фахр ва бахт!

Бугун қаерда бўлишимдан қатъи назар, юрагим Ватаним ва миллий жамоамиз билан. Мен ишонаман — ҳали энг чиройли кунлар олдинда. Меҳнат ҳеч қачон зое кетмайди.

Мени доимо қўллаб-қувватлаган барча ўзбекистонлик мухлисларга чин юракдан раҳмат aйтаман. Ҳар бир дуонгиз, ҳар бир яхши сўзингиз менга куч беради.

Насиб қилса, янада кучлироқ, янада тажрибалироқ ва янада катта иштиёқ билан қайтамиз!!!
Чунки бу ҳали якун эмас… Бу — янги бошланиш.

Аллоҳ Ўзбекистонимизни ва миллий жамоамизни ўз паноҳида асрасин. Олға, Ўзбекистон!”деган тажрибали посбон.

Киритилди: 20:30, 01.07.2026.
Ўқилди: 2710 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик