«Барселона» ва Испания терма жамоаси марказий ҳимоячиси Пау Кубарси танқидларга бўлган муносабати ҳақида сўзлаб берди.
19 ёшли футболчи ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида «қизил фурия»нинг барча учта ўйинида асосий таркибда майдонга тушди.
«Мен статистикага ҳам, одамлар мен ҳақимда нима деётганига ҳам эътибор бермайман. Менинг вазифам — ўз футболимни ўйнаш, турнирни яхши ўтказиш ва ўз маҳоратим билан жамоага ёрдам бериш. Мен айнан шуни бажаришга ҳаракат қиляпман», — дея Кубарсининг Австрияга қарши 1/16 финал ўйини олдидан берган интервьюсидан иқтибос келтирмоқда Barca Universal.
Испанлар ва австрияликлар ўртасидаги учрашув бугун бўлиб ўтади.













