«Сельта» марказий ярим ҳимоячиси Илайкс Мориба «Астон Вилла»нинг қизиқишлар доирасига тушиб қолган. Бу ҳақда Football Insider хабар бермоқда.
Манбанинг маълумотларига кўра, «Астон Вилла» 23 ёшли хавбекни сотиб олиш учун тахминан 11-18 миллион евро ажратишга тайёр. Бироқ «Сельта» ўз футболчиси учун 29,3 миллион евро олмоқчи эканлиги таъкидланмоқда.
Испания клуби молиявий маблағга муҳтож, шу сабабли «Астон Вилла» муросага келишишдан умид қилмоқда. Шу билан бирга, «шерлар» Чемпионлар Лигаси омили туфайли Морибанинг ўзи билан келишувга эришишларига ишончлари комил.
2025/26 йилги мавсумда Мориба барча мусобақаларни инобатга олган ҳолда 48 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 4 марта шерикларига голли узатма етказиб берди.













