Испания терма жамоаси ҳужумчиси Микель Ойярсабаль Австрия терма жамоасига қарши кечган Жаҳон чемпионати плей-офф учрашувида иккита гол уришга муваффақ бўлди.
Эслатиб ўтамиз, учрашув 3:0 ҳисобида якунланди. 29 ёшли форвард 2025 йилнинг бошидан буён Испания терма жамоаси сафидаги голлари сонини 16 тага етказиб олди. Ушбу кўрсаткич бўйича Ойярсабални фақат Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холандгина ортда қолдирмоқда — у худди шу давр ичида рақиблар дарвозасини 22 бор ишғол қилган.
Австрия устидан қозонилган ғалаба эвазига Испания терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг 1/8 финалига йўл олди ва у ерда Португалия ҳамда Хорватия ўртасидаги баҳс ғолиби билан тўқнаш келади.
Қўшимча қилиш жоизки, ЖЧ-2026 доирасида Ойярсабаль ўтказилган тўртта учрашувда ўз ҳисобига тўртта гол ёздириб қўйишга улгурди.













