Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

«Ноттингем Форест» Гласнерни катта маош билан ўз томонига оғдирмоқчи

Баҳо:
+ | -

Австриялик мутахассис Оливер Гласнер «Ноттингем Форест» клуби бош мураббийи этиб тайинланишга яқин турибди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Манбанинг берган маълумотига кўра, 51 ёшли мураббий уч йиллик шартнома имзолаши кутилмоқда ва бу келишув уни клуб тарихидаги энг кўп маош олувчи мураббийга айлантиради. Шу билан бир қаторда, Гласнер АПЛнинг энг юқори маош олувчи мураббийлари қаторидан жой олади.

Айни пайтда Унаи Эмери, Андони Ираола, Энцо Мареска ва Роберто де Дзерби йилига 11 миллиондан 14 миллион еврогача маош олишмоқда. Гласнернинг маоши эса бу кўрсаткичдан фақат бир оз пастроқ бўлади.

Австриялик мутахассис «Кристал Пэлас»даги фаолияти давомида жамоа билан 3 та соврин, жумладан, Англия Кубоги ва Конференциялар Лигасини қўлга киритишга муваффақ бўлган эди.

Агар ушбу тайинлов амалга ошса, Гласнер «ўрмончилар»нинг бир йил ичидаги бешинчи бош мураббийига айланади. Бунгача жамоани Нуну Эшпириту Санту, Анге Постекоглу, Шон Дайч ва Витор Перейра бошқарган эди.

Киритилди: 02:58, 03.07.2026.
Ўқилди: 691 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик