«Ливерпуль» клубининг 34 ёшли ҳимоячиси Виргил ван Дейк ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда TEAMtalk журналисти Грэм Бейли хабар бермоқда.
Манбанинг берган маълумотларига кўра, «Ливерпуль»да эндиликда ван Дейкни «тегинилмас» (жамоадан кетмайдиган) футболчи деб ҳисоблашмаяпти. Мерсисайдликлар келиб тушадиган ҳар қандай жиддий таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Бироқ, клубнинг ўзи футболчининг кетиши бўйича биринчи бўлиб ташаббус кўрсатмоқчи эмаслиги алоҳида таъкидланган.
Ҳозирги вақтда ушбу ҳимоячига Италиянинг «Милан» клуби қизиқиш билдирмоқда. Футболчини ўз жамоасида кўришни шахсан «россонери»нинг янги бош мураббийи Рубен Аморим хоҳламоқда.
Ван Дейк 2018 йилдан буён «Ливерпуль» шарафини ҳимоя қилиб келади. Якунланган мавсумда у барча мусобақаларда 55 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.













