«Ливерпуль»нинг нидерландиялик ҳужумчиси Коди Гакпонинг «Тоттенхэм»га трансфери амалга ошмай қолиши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар бермоқда.
Бундан олдинроқ, «шпорлар» (лондонликлар) Гакпони сотиб олишга қизиқиш билдираётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.
Бироқ манбанинг таъкидлашича, «Ливерпуль» 27 ёшли футболчисини қўйиб юбориш ниятида эмас. Клуб ҳозирча на «Тоттенхэм»га ва на ўйинчининг ўзига музокаралар олиб боришга рухсат берган. Шу билан бирга, агар «шпорлар» расмий таклиф юборса, вазият ўзгариши ҳам истисно этилмаяпти.
Гакпо 2025/26 йилги мавсумда барча турнирларни ҳисобга олган ҳолда 52 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 9 та гол ва 6 та голли узатмани расмийлаштириб қўйган эди.













