Кириш Регистрация
28/07 20:00 Насаф 1-0 Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм 1-0 Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи 1-1 Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

Тонали «Тоттенхэм» билан шартнома имзолади

Баҳо:
+ | -

26 ёшли марказий ярим ҳимоячи Сандро Тонали «Ньюкасл»дан Лондоннинг «Тоттенхэм» клубига кўчиб ўтди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.

Манбанинг берган маълумотларига кўра, италиялик футболчи «Тоттенхэм» билан 2032 йилга қадар мўлжалланган меҳнат шартномасини имзолаган. Таъкидланишича, Тоналининг Лондондаги маоши бонуслар билан биргаликда 12 миллион еврони ташкил қилади.

Ярим ҳимоячи 2023 йилдан буён «Ньюкасл» шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. Ортда қолган мавсумда у барча турнирларда 53 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва ўз ҳисобига 7 та голли узатмани ёздириб қўйди.

Аввалроқ, «Тоттенхэм»га Тоналининг трансфери 117 миллион еврога тушиши хабар қилинган эди.

Киритилди: 18:03, 03.07.2026.
Ўқилди: 1166 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик