Кириш Регистрация
28/07 20:00 Насаф 1-0 Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм 1-0 Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи 1-1 Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

Батленд фаолиятини «Ҳалл Сити»да давом эттиради

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

«Ҳалл Сити» расмий сайти орқали тажрибали дарвозабон Жек Батленднинг «Рейнджерс»дан жамоа сафига қўшилганини эълон қилди.

32 ёшли голкипер «йўлбарслар» билан икки йиллик шартнома имзолади. Трансфернинг молиявий шартлари эса ошкор қилинмади.

Жек «Бирмингем Сити» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Фаолияти давомида у «Сток Сити», «Лидс Юнайтед», «Дерби Каунти», «Кристал Пэлас» ва яна бир қатор клублар шарафини ҳимоя қилган.

Дарвозабон 2023 йил ёзидан буён Шотландиянинг «Рейнджерс» клубида тўп суриб келаётган эди. Шу вақт ичида у барча мусобақаларда 157 та учрашувда майдонга тушиб, 55 марта ўз дарвозасини дахлсиз сақлаб қолишга муваффақ бўлди.

Transfermarkt маълумотларига кўра, Батленднинг айни пайтдаги бозор қиймати 1,5 миллион еврога баҳоланмоқда.

Манба: championat.com
Киритилди: 02:48, 04.07.2026.
Ўқилди: 586 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик