Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика - Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

«Реал» Аррибаснинг «Бенфика»га трансферидан 10 миллион евро ишлаб олиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Алмерия» ярим ҳимоячиси Серхио Аррибас шу ёзда клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

A BOLA нашрининг хабарига кўра, 24 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишга Португалиянинг «Бенфика» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Испания клуби ўз ўйинчисини 20 миллион еврога баҳоламоқда. Агар ушбу трансфер амалга ошса, сотув суммасининг 50 фоизи «Реал Мадрид» клубига тегади. Шу тариқа, «қаймоқранглилар» бу трансфердан нақд 10 миллион евро ишлаб олишлари мумкин.

Серхио Аррибас «Реал» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2023 йилда 6 миллион евро эвазига «Алмерия»га ўтган эди ва ўшанда келишувга футболчининг кейинги сотувидан 50 фоиз улуш олиш банди киритилган. Хавбекнинг ҳозирги клуби билан шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Ортда қолган 2025/26 йилги мавсумда Аррибас «Алмерия» сафида барча мусобақаларда 47 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 26 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 18:19, 04.07.2026.
Ўқилди: 915 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик