Лондоннинг «Арсенал» ва Истанбулнинг «Бешиктош» клублари Леандро Троссарнинг трансферини ўзаро келишиб олишди. Sky Sports нашрининг хабарига кўра, «қора бургутлар» бельгиялик вингер учун Англия чемпионига 20 миллион евро тўлайди.
Айни пайтда Троссарнинг «Арсенал» билан шартномаси тугашига бир йил қолган. У «Брайтон»дан ўтганидан сўнг, уч ярим йилдан бери Лондон клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Ҳозирда Троссар Бельгия терма жамоаси таркибида Жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда. Чап қанот ҳужумчиси 31 ёшда.
Якунланган мавсумда Леандро «Арсенал» сафида АПЛ ва УЕФА Чемпионлар лигаси доирасидаги ўйинларда 7 та гол ва 10 та голли узатмага муаллифлик қилди.













