Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Ислом Аҳмедов: «Рақибга нисбатан биздаги вазиятлар хавфлироқ чиқди»

Баҳо:
+ | -

«Андижон» — «Енисей» (1:1) ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан кейин андижонликлар бош мураббийи Ислом Аҳмедов клуб матбуот хизматига ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

— Ўйиндан қониқиш ҳосил қилдингизми?

— Ўйиндан қониқиш бор. Йигитларимизда ижобий томонга жуда яхши ўсиш кузатилмоқда. Лекин барибир «100 фоиз қониқдик» десак, ишлашдан тўхтаб қоламиз. Албатта, яна ишлашимиз керак бўлган жиҳатларимиз борлиги кўринди. Умуман олганда, йигитларнинг ҳаракатлари яхши бўлди. Жуда кўп имкониятларимиз бўлди. Якуний босқичда камчиликларимиз сезилди. Энг ёққан томони, футболчиларимиз бор кучини бериб, охиригача курашишди ва ҳар қандай қийин вазиятда ҳам босиқлик билан тўпни паслар орқали олиб чиқишга ҳаракат қилишди.

— Рақиб бош мураббийи ўйин давомида анча асабийлашиб, шогирдларига эътирозлар билдирди...

— Ҳар бир мураббийнинг ўз қараши бор. Тўғриси, рақиб мураббийига эътибор бермадим. Бор диққат-эътиборимни ўз жамоамга қаратдим.

— 1:1 ҳисоби ўйинга мос тушди, деб ўйлайсизми?

— Рақибга нисбатан кўпроқ ҳужум қилдик, кўпроқ вазиятлар яратдик. Бироқ уларда ҳам имкониятлар бўлди. Шунга қарамай, кўпроқ биздаги вазиятлар хавфлироқ чиқди. Ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Бунинг учун имкониятимиз ҳам бор эди. Фақат ҳужумларда сўнгги нуқтани қўйишда озгина совуққонлик ва аниқлик етишмади.

— Мураббий сифатида ушбу ўйиндан ўзингиз режалаштирган барча жиҳатларни олдингизми?

— Йиғин якунига етиб боряпмиз. Машғулотлардаги ишланмаларимиз ўз самарасини кўрсата бошлади. Бу ҳали чарчоқ фонида шундай кўриняпти. Худо хоҳласа, футболчилар тетик ҳолатга келгач, янада яхшироқ ўйин намойиш эта оламиз.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 11:59, 05.07.2026.
Ўқилди: 388 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик