«Челси» ярим ҳимоячиси Андрей Сантос «Манчестер Юнайтед»нинг қизиқишлари фонида ўз позициясини аниқлаб олди.
Маълум бўлишича, 22 ёшли бразилиялик футболчи «манкунианликлар»дан таклиф тушса, уни қабул қилишга тайёр. Сантос кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни истайди, бироқ «Челси» таркибида Мойсес Кайседо ва Энцо Фернандес каби футболчилар билан рақобатда асосий таркибдан жой олиш қийин бўлишини яхши тушуниб турибди.
Лондон клуби эса ярим ҳимоячини трансферга қўйишга қарши эмас, лекин унинг учун камида 50 миллион фунт стерлинг талаб қилмоқда.
Маълумот учун, Андрей Сантос «Челси» сафида барча мусобақаларда жами 47 та учрашувда майдонга тушиб, «гол+пас» тизимида 3 та гол ва 5 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган.













