«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Жек Грилиш кейинги мавсумни қайси жамоада ўтказиши борасида ҳали бир тўхтамга келгани йўқ, деб ёзади tribalfootball.
Ярим ҳимоячи «Эвертон»да муваффақиятга эриша олишига ишонади ва клубнинг ривожланиш йўлидан руҳланган. Аммо агар у «Сити» ўйинига ҳақиқатдан ҳам фойда келтира олишига кўзи етса, яна Манчестер клубида ўйнаш истаги устун келиши мумкин.
Англия терма жамоаси аъзосига яқин бўлган манбаларнинг таъкидлашича, якуний қарор ҳали қабул қилинмаган. Грилиш «Сити» футболчилари мавсум олди машғулотларига қайтганидан сўнг Энцо Мареска билан яна музокаралар ўтказиши кутилмоқда.
«Астон Вилла»нинг собиқ аъзоси ўз келажаги бўйича якуний қарор қабул қилишдан олдин янги бош мураббийнинг режаларидан қай даражада жой олишини аниқ билиб олмоқчи.
«Эвертон» эса ўтган мавсумни ижара асосида ўз сафида ўтказган Грилишни тўлиқ сотиб олиш умидини ҳали узгани йўқ.













