Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

АПЛнинг икки клуби А Серия футболчисини кузатмоқда

Баҳо:
+ | -

"Удинезе" марказий ярим ҳимоячиси Артюр Атта фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Инсайдер Николо Скиранинг хабар беришича, франциялик футболчининг хизматларига АПЛнинг икки вакили — "Ньюкасл" ва "Астон Вилла" клублари қизиқиш билдирмоқда. Манбага кўра, "Удинезе" ўз ўйинчисининг трансферидан тахминан 40 миллион евро ишлаб олмоқчи.

Ўтган ёзда Италия клуби ярим ҳимоячини "Мец"дан атиги саккиз миллион евро эвазига сотиб олган эди. "Удинезе" таркибида Атта барча мусобақаларда 34 та ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасини олти бор ишғол этди ва тўртта голли узатма муаллифига айланди.

Футболчининг "Удинезе" билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 11:58, 08.07.2026.
Ўқилди: 544 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик