Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

«Ювентус» Коло-Муани бўйича музокараларни давом эттирмоқда

Баҳо:
+ | -

Италиянинг «Ювентус» клуби «ПСЖ» ҳужумчиси Рандал Коло-Муанини сотиб олиш устида ишлашда давом этмоқда.

La Gazzetta dello Sport нашрининг хабар беришича, Турин клуби Коло-Муани билан шахсий шартнома шартларини келишиб бўлган. Трансфер амалга ошса, футболчи «Ювентус» билан йиллик маоши 5 миллион евро бўлган беш йиллик меҳнат шартномасини имзолайди.

Айни пайтда «Ювентус» «ПСЖ» билан музокара олиб бормоқда, бироқ томонлар ҳозирча бир қарорга кела олишгани йўқ. Парижликликлар футболчи учун 50 миллион евро олмоқчи, аммо бу сумма италияликлар учун жуда юқори деб ҳисобланмоқда.

Коло-Муани ўтган мавсумни «Тоттенхэм»да ижарада ўтказди. У барча турнирларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 12:50, 08.07.2026.
Ўқилди: 513 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик