Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

«Аякс» Блинднинг қайтганини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

Тажрибали нидерландиялик ҳимоячи Дейли Блинд Амстердамнинг «Аякс» клубига қайтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 36 ёшли футболчи кейинги йилнинг ёзигача мўлжалланган қисқа муддатли меҳнат шартномасини имзолади.

Таъкидлаш жоизки, Блинд «Аякс» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Умумий ҳисобда ярим ҳимоячи Нидерландия гранди сафида 333 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 13 та гол ва 21 та голли узатмани ёздириб қўйган.

Дейли сўнгги бир неча мавсумни Испаниянинг «Жирона» клубида ўтказди. Испания Ла Лигасининг якунланган мавсумида ҳимоячи 31 та ўйинда майдонга тушди ва битта сариқ карточка олди.

Киритилди: 15:23, 08.07.2026.
Ўқилди: 409 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик