Кириш Регистрация

Мирослав Клозе Лионель Месси билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Германия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Мирослав Клозе аргентиналик футболчи унинг Жаҳон чемпионатларидаги голлар бўйича рекордини янгилаганидан сўнг Лионель Месси билан телефон орқали гаплашганини сўзлаб берди.

Месси ЖЧ-2026 доирасидаги Австрияга қарши учрашувда (2:0) гол уриб, Жаҳон чемпионатларидаги ўзининг 17-голини киритган ва Клозенинг рекордидан ўзиб кетган эди. Ҳозирда аргентиналик футболчи ҳисобида 21 та гол мавжуд. Франциялик Килиан Мбаппе ҳам Клозедан ўзиб кетишга улгурди — унинг ҳисобида 19 та гол бор.

«Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони «Лацио»да (2011 йилдан 2013 йилгача) мен билан жамоадош бўлган. Биз ҳалигача мунтазам равишда мулоқот қилиб турамиз. Месси билан телефондаги суҳбатимизни айнан у ташкиллаштириб берди.

Бу жуда таъсирли бўлди. Албатта, авваллари майдонда тўқнаш келганмиз ва бу учрашувлар доимо ёқимли ҳамда ўзаро ҳурмат руҳида ўтган. Бироқ бу қўнғироқ иккаламиз бир-биримизга қарши ўйнамай қўйган узоқ вақт ичидаги илк ҳақиқий суҳбатимиз бўлди. Лионель менга ўз дастхати туширилган футболкасини юборишини айтди», — деди Мирослав Клозе.

Киритилди: 11:26, 09.07.2026.
Ўқилди: 704 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик