Кириш Регистрация
12/07 02:00 Норвегия 1-2 Англия
12/07 06:00 Аргентина 3-1 Швейцария

«Ливерпуль» «Вулверхэмптон» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

Ярим ҳимоячи Жоао Гомес ёзги трансферлар ойнасида «Вулверхэмптон»ни тарк этиши мумкин.

Globo хабарига кўра, бразилиялик футболчига топ-клублар томонидан қизиқиш билдирилмоқда. Даъвогар жамоалардан бири — «Ливерпуль». «Қизиллар» ёз давомида Гомеснинг трансфери бўйича расмий таклиф билан чиқиши мумкин.

Жоао Гомес 2023 йилда «Фламенго»дан «Вулверхэмптон»га 18 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг амалдаги шартномаси 2030 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2025/26 йилги мавсум якунларига кўра, «Вулверхэмптон» Англия Премьер-лигасида 20-ўринни эгаллади. Навбатдаги мавсумни «бўрилар» Чемпионшипда ўтказади.

Киритилди: 13:11, 12.07.2026.
Ўқилди: 639 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик