Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция - Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

«Астон Вилла» 60 миллион евролик трансферни келишиб олди

Баҳо:
+ | -

«Фрайбург»нинг марказий ярим ҳимоячиси Йохан Манзамби фаолиятини «Астон Вилла»да давом эттиради. Бу маълумотни инсайдер Фабрицио Романо эълон қилди.

Манба хабарларига кўра, клублар 20 ёшли швейцариялик футболчининг 60 миллион евродан ортиқроқ суммага трансфери бўйича оғзаки келишувга эришди. Қайд этилишича, «Астон Вилла» футболчининг ўзи билан ҳам шартнома борасида келишиб олган. Расмий эълонни яқин вақт ичида кутиш мумкин.

2025/26 йилги мавсумда Манзамби барча турнирларда 47 та ўйин ўтказиб, еттита гол урди ва тўққизта голли узатмага муаллифлик қилди.

Таъкидлаш жоизки, ярим ҳимоячи 2026 йилги жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этди. У тўртта учрашувда майдонга тушиб, учта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 12:23, 13.07.2026.
Ўқилди: 914 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик