Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция 0-2 Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

Ираола Эллиоттга имконият тақдим этишга тайёр

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» бош мураббийи Андони Ираола ярим ҳимоячи Харви Эллиотт мавсумолди тайёргарлик вақтида ўз маҳоратини кўрсатиш имкониятига эга бўлишини маълум қилди. 23 ёшли футболчи «Астон Вилла»даги ижара муддати тугагач, мерсисайдликлар ихтиёрига қайтди.

«Харви ҳозир биз билан, мен унинг ўзини кўрсатишга ва имкон қадар яхшироқ тайёргарлик кўришга бўлган иштиёқини кўриб турибман. Унинг мавсумолди йиғинида имконияти бўлади, у бизга керак бўлади», — дея Ираоланинг сўзларини келтиради The Independent.

«Умид қиламанки, уни яхши ҳолатда кўрамиз. Менимча, ўтган мавсум Харви учун оғир ва ғалати кечди. Унга осон бўлмади, аммо бу салбий тажриба унинг «Ливерпуль»да муваффақиятга эришиш истагини янада кучайтиради, деб умид қиламан», — дея қўшимча қилди мураббий.

Эллиотт ўтган мавсумда атиги 11 та ўйинда майдонга тушди (284 дақиқа ичида 1 та гол). У «Астон Вилла» томонидан шартномадаги харид қилиш бандини фаоллаштиришни истамасликлари сабабли жамоа таркибига киритилмай қўйган эди.

Киритилди: 17:13, 13.07.2026.
Ўқилди: 544 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик