Кириш Регистрация
06/09 00:00 Вильярреал 2-3 Депортиво
06/09 18:00 Эвертон 2-2 Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне 3-2 Венеция
06/09 18:00 Парма 1-1 Монца
06/09 19:15 Валенсия 0-5 Барселона
06/09 20:30 Арсенал 2-1 Челси
06/09 21:00 Болонья 2-2 Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага 0-0 Леванте
06/09 21:30 Алавес 5-2 Осасуна
06/09 23:45 Ювентус 1-1 Милан
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри - Лечче
07/09 22:00 Хетафе - Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио
08/09 00:30 Эльче - Реал Сосьедад

Расман: «Брайтон» «Тоттенхэм»дан Вушкович трансферини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

«Брайтон» аввал «Тоттенхэм»га тегишли бўлган марказий ҳимоячи Лука Вушковични ўз сафига қўшиб олганини расман маълум қилди. Хорватия терма жамоасининг 19 ёшли футболчиси беш йиллик шартнома имзолади, у яна бир мавсумга узайтириш имконияти билан тузилган.

«Чайкалар» бош мураббийи Фабиан Хюрцелер клуб футболчининг ўсишини узоқ вақтдан бери кузатиб борганини ва унга АПЛ талабларига мослашишга ёрдам беришни режалаштираётганини таъкидлади. Мутахассиснинг сўзларига кўра, Вушкович аллақачон юқори савияда ўйнай олишини исботлаган, аммо у янги жамоага тўлиқ мослашиши учун вақт керак бўлади.

Вушкович Сплитнинг «Хайдук» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У Хорватия чемпионатида 16 ёшида дебют қилган, шундан сўнг ижара асосида Польшанинг «Радомяк» ва Бельгиянинг «Вестерло» жамоаларида тўп сурган. Ўтган мавсумни ҳимоячи «Гамбург»да ўтказди ва Бундеслиганинг энг асосий кашфиётларидан бирига айланиб, мавсумнинг энг яхши ёш ўйинчиси мукофотини қўлга киритди ҳамда чемпионатнинг рамзий терма жамоасига кирди.

2026 йилнинг ёзида ҳимоячи Жаҳон чемпионатида иштирок этиб, гуруҳ босқичида Англияга қарши ўйинда майдонга тушди.

Киритилди: 15:08, 14.07.2026.
Ўқилди: 673 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик