Кириш Регистрация
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум - Динамо
18/07 20:00 Андижон - Сурхон

Романо: Зинедин Зидан ЖЧ–2026дан кейин Франция терма жамоасини бошқаради

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан ЖЧ–2026 якунланганидан сўнг Франция терма жамоасининг янги бош мураббийига айланади. Бу ҳақда машҳур журналист Фабрицио Романо хабар берди.

Франция терма жамоаси жаҳон чемпионатидаги иштирокини Дидье Дешам раҳбарлигида якунлайди. Аввалроқ мутахассис мундиал тугагач ўз лавозимини тарк этишини маълум қилган эди.

Французлар ЖЧ–2026 ярим финалида Испанияга 0:2 ҳисобида мағлуб бўлишди. Энди улар учинчи ўрин учун баҳсда Аргентина — Англия ярим финал жуфтлигида мағлуб бўлган жамоага қарши майдонга тушади. Ушбу учрашув 19 июль куни бўлиб ўтади.

Дидье Дешам 2012 йилдан буён Франция терма жамоасини бошқариб келмоқда. У жамоани 2018 йилги жаҳон чемпионатида чемпионликка олиб чиққан.

Зинедин Зидан эса клуб футболида катта муваффақиятларга эришган. У «Реал»ни 2016–2018 ва 2019–2021 йилларда бошқариб, уч марта Чемпионлар лигаси ғолиби, икки марта Испания чемпиони бўлган ҳамда қатор халқаро совринларни қўлга киритган.

Манба: championat.com
Киритилди: 08:29, 15.07.2026.
Ўқилди: 1245 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик