«Тоттенхэм» ҳимоячиси Жед Спенс шу ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин.
Football365 нашри хабарига кўра, 25 ёшли футболчи хизматига «Ливерпуль» қизиқиш билдирмоқда. «Қизиллар» ўйинчининг трансфери бўйича расмий таклиф билан чиқиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Жед Спенс 2022 йилда 14 миллион евро эвазига «Мидлсбро»дан «Тоттенхэм»га ўтган эди. Унинг «шпорлар» билан тузган шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. 2025/26 йилги мавсумда ҳимоячи Лондон клуби сафида барча турнирларда 44 та ўйинда майдонга тушди, аммо самарали ҳаракатлар (гол ёки ассист) билан ажралиб турмади. Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 30 миллион еврога баҳоламоқда.













