Бельгиялик вингер Леандро Троссар «Арсенал» мухлисларига атаб хайрлашув мактубини эълон қилди. 31 ёшли футболчи Туркиянинг «Бешиктош» клуби билан уч йиллик шартнома имзолаб, жамоани тарк этди.
«Мен клуб ва сизлар учун доимо бор кучимни берганман. Биз биргаликда кўплаб ажойиб лаҳзаларни бошдан кечирдик. Айниқса, ўтган мавсумда биргаликда чемпионлик унвонини қўлга киритганимиз. Бу хотира мен билан абадий қолади», — деди Троссар ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.
«Ишонаманки, биз ҳали кўришамиз. Клубга келгуси фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайман, сизларга эса айтмоқчиман: қаерда бўлсам ҳам, доимо «Арсенал»ни қўллаб-қувватлайман. Бир марта «канонир» — умрбод «канонир». Ўзингизни эҳтиёт қилинг».
Троссар лондонликлар сафида 171 та ўйин ўтказган. Футболчи 36 та гол ва 34 та голли узатмани амалга оширган. Унинг трансфери «Бешиктош»га 18 миллион еврога тушди.













