Кириш Регистрация
17/07 20:00 Навбаҳор 2-3 ОКМК
17/07 20:00 Машъал 1-0 Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор 1-1 Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум - Динамо
18/07 20:00 Андижон - Сурхон
19/07 02:00 Франция - Англия
19/07 23:59 Испания - Аргентина

«Интер» ва «Ювентус» «Манчестер Сити»нинг собиқ футболчиси учун курашади

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити»нинг собиқ марказий ҳимоячиси Жон Стоунс фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

Sky Italia нашрининг хабар беришича, 32 ёшли футболчининг хизматларига «Интер» ва «Ювентус» клублари қизиқиш билдирмоқда. Манба берган маълумотларга кўра, ҳар икки клуб ҳам Стоунснинг талабларини ўрганиб чиққан, бироқ ҳозирча ҳеч ким аниқ қадам ташламаган.

Стоунс 2016 йилдан бери «Манчестер Сити»да тўп суриб келаётган эди. Шу ёзда ҳимоячи эркин агент мақомида жамоани тарк этди.

У «шаҳарликлар» либосида ўн йил давомида 295 та ўйин ўтказиб, 19 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.

Аввалроқ, Стоунсга ўз вақтида «Манчестер Сити»га ўтишига сабабчи бўлган собиқ клуби «Эвертон» ҳам қизиқиш билдираётгани хабар қилинган эди.

Киритилди: 16:17, 16.07.2026.
Ўқилди: 532 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик