Кириш Регистрация
17/07 20:00 Навбаҳор 2-3 ОКМК
17/07 20:00 Машъал 1-0 Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор 1-1 Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум - Динамо
18/07 20:00 Андижон - Сурхон
19/07 02:00 Франция - Англия
19/07 23:59 Испания - Аргентина

Жоау Гомес «Астон Вилла»га ўтишга яқин

Баҳо:
+ | -

«Вулверхэмптон» ярим ҳимоячиси Жоау Гомес «Астон Вилла»га ўтишга яқин турибди. Трансфер суммаси тахминан 44 миллион еврони ташкил этади, деб хабар бермоқда BBC.

Бразилиялик футболчи «бўрилар»нинг Португалиядаги машғулот йиғинини аллақачон тарк этган ва пайшанба куни тиббий кўрикдан ўтиши кутилмоқда. «Астон Вилла» кафолатланган сумма сифатида 39 миллион евро тўлайди, яна 5 миллион евро эса бонуслар кўринишида тақдим этилади.

Бирмингем клуби Юри Тилеманснинг «Манчестер Юнайтед»га сотилгани ҳамда Амаду Онананинг жаҳон чемпионатида тиззасидан олган оғир жароҳати сабабли кейинги йилгача сафдан чиққани туфайли майдон марказини кучайтирмоқда.

Гомесга Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳам қизиқиш билдирган эди, бироқ Испания клуби трансфер бўйича музокараларни охирига етказа олмади.

2023 йилда «Фламенго»дан ўтганидан сўнг, 24 ёшли ярим ҳимоячи «Вулверхэмптон» сафида 130 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Ўтган мавсумда у якунда Чемпионшипга тушиб кетган жамоа таркибида 41 та учрашувда майдонга тушди (1 та гол, 3 та голли узатма).

Киритилди: 16:30, 16.07.2026.
Ўқилди: 460 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик